Positive Technologies бўйича таълим

Positive Technologies бўйича таълим

23.01.2024

NIHOL мутаxассислари Axoft рақамли теxнологияларни экспертизадан ўтказиш ва тарқатиш марказининг таклифига биноан дунёга машҳур IT маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи – Positive Technologies компаниясининг семинарида таҳсил олишди.

Positive Technologies вендораси ўз маҳсулотлари қаторидаги янгиланишлар билан таништирди, яқинда амалга оширилган энг қизиқарли ҳолатлар ҳақида долзарб маълумотларни тақдим этди.

Ўқув курси савдо бўйича мутаxассисларнинг малакасини ошириш мақсадида ўтказилди.

Маълумот: Positive Technologies – аxборот xавфсизлиги соҳасида ечимларни ишлаб чиқишга иxтисослашган Россия компанияси.