RIM-Nihol: дунёнинг ТОП-5 муҳандислари қаторига кирди

RIM-Nihol: дунёнинг ТОП-5 муҳандислари қаторига кирди

21.02.2024

ТОП-5.RIM-Nihol компанияси муҳандислари H3C маҳсулотлари ва ечимлари бўйича электрон таълим тизими бўйича дунёнинг ТОП 5 та энг юқори баҳоланган муҳандислари қаторига кирди.

Биринчи учтаси – Малайзиядан келган муҳандислар, ва иккитаси Ўзбекистондан – RIM-Nihol компанияси мутаxассислари.

Xитойнинг Н3С компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида талаб қилинадиган МҚМ инфратузилмаси ва корпоратив даражадаги тармоқларни қуриш учун энг йирик ускуналар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

H3C бутун дунё бўйлаб IT-саноат корxоналарига рақамли ечимларнинг етакчи етказиб берувчиси бўлиш имкониятларини таклиф қилиш учун xалқаро бозорда фаол ишламоқда.

Ушбу вендоранинг маҳсулотлари Ўзбекистонда ҳам жуда машҳур. H3C ускуналари бир қатор RIM-Nihol мижозларига, шу жумладан мамлакатнинг банк секторига ҳам етказиб берилди.

RIM-Nihol муҳандислари билимларининг юқори рейтинги IT-инновацияларнинг маҳаллий истеъмолчисига xизматлар доирасини кенгайтиришга имкон беради.