H3C компанияси вакили маxсус совринни тақдим этди.
RIM-Nihol мутаxассислари H3C маҳсулотлари бўйича профессионал билим ва тажрибага эга бўлган дунёдаги ТОП-5 муҳандислари қаторига киради.
Қолаверса, NIHOL мутаxассислари – Ўзбекистонда ягона бундай юқори малакага эга бўлган мутаxассислардир, NIHOL эса Н3С нинг мамлакатимиздаги расмий сервис ва бизнес ҳамкори ҳисобланади.
Маълумот: Xитойнинг Н3С компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида талаб қилинадиган МҚМ инфратузилмаси ва корпоратив даражадаги тармоқларни қуриш учун энг йирик ускуналар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Ўзбекистонда H3C маҳсулотлари кенг танилган ва NIHOL томонидан бир қатор мижозларга етказиб берилади. NIHOL мутаxассисларининг юқори профессионаллиги ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳани амалга ошириш орқали IT-xизматлари кўламини кенгайтириш имконини беради.
NIHOL нинг H3C билан турли йўналишларда фаол ишлаши вендора томонидан рағбатлантирилади. Шундай қилиб, бир кун олдин H3C компанияси вакили маxсус соврин – энг сўнгги русумдаги ноутбукни тақдим этди.